Пепе учун курашга МЮ ҳам қўшилди

Франциянинг "Лилль" клуби форварди Николя Пепе Европанинг топ клублари эътиборига тушди.

Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли футболчини “Манчестер Юнайтед” ҳам ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирмоқда ва бунинг учун француз клубига 50 миллион евро тўлашга тайёр.

Таъкидлаш керакки, Пепе учун шунингдек "Бавария", "Манчестер Сити", "Интер" ва ПСЖ клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Пепе жорий мавсум “Лилль” сафида жами 39та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 21та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!