Pepsi Суперлига: Назоратчи ва қанот ҳакамлари ўзгарди, нега?
Кеча ЎзПФЛ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан Pepsi Суперлиганинг 13-турини бошқариб борувчи масъуллар тайинланган эди. Бугун маълум сабабалраг кўра мазкур турдан ўрин олган иккита ўйиннинг қанот ҳакамлари ва назоратчиси алмашди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
Бир гуруҳ ҳакамларимиз 25 ва 28 май кунлари ўтказиладиган халқаро ўртоқлик учрашувларини бошқаришга таклиф этилган. Жумладан, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинида қанот ҳаками сифатида хизмат қиладиган Р.Серазетдинов ва А.Усмонов 28 май куни Валентин Коваленко бошчилигида Туркия – Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинига таклиф этилган. Шу боис, ПФЛ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бу ҳакамлар ўрнига бошқаларни тайинлади. Яъни, Р.Серазетдинов ўрнига С.Улфатов, А.Усмонов ўрнига А.Цапенко.
Шунингдек, икки нафар назоратчилар ҳам жойларини алмашган. “Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинида назоратчилик қилишга тайинланган Ф.Абдуллаев “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви назортчиси А.Арутюнов билан ўрин алмашишди. Сабаби, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” баҳсини ёш, истеъдодли ҳакам А.Шукуруллаев бошқаради. Бу ҳакамимиз эса ФИФАга тавсия этилмоқда. Бунинг учун ФИФА йўриқчиси ҳисобланган Ф.Абдуллаев унинг хатти-ҳаракатларини кузатиш, зарурат туғилганда тавсиялар бериш топшириғини олган.
Фикрлар