Pepsi Суперлига. Ўткир Юсуповнинг сэйвлари ҳам “Қўқон-1912”ни мағлубиятдан сақлаб қола олмади

Ҳозиргина Пепси Суперлига 13-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Қўқон  шаҳридаги “Марказий” стадионда кечган беллашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиндаги ягона голга грузиялик Элгужа Григалашвили муаллифлик қилди. Қайд этиш жоиз, қўқонликлар дарвозабони Ўткир Юсупов учрашув давомида бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди, аммо…

Pepsi Суперлига. 13-тур

18.55 "Қўқон-1912" - "Қизилқум" 0:1 #Тугади

Гол: Элгужа Григалашвили (45)

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (18. Баҳодир Пардаев-76), 7. Жамшид Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев -73), 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 29. Игорь Таран (17. Қувондиқ Рўзиев-61), 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 5. Ғиёс Комилов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов.

“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 5. Гиорги Квесиешвили, 11. Дониёр Усмонов (10. Алишер Саноев-71), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 44. Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович.

Захира: 1. Эркин Жабборов, 6. Суҳроб Ярашев, 8. Акмал Рустамов, 9. Хумоюн Абдуалимов, 18. Самандар Шодмонов, 22. Артём Макосин, 45. Аббос Абдукаримов, 70. Андрей Сидоров.

Амалга оширилмаган пенальти: Артур Геворкян (20)

Четлатиш: Эркин Байдуллаев (65).

Қўқон. "Марказий" стадион. 5 847 томошабин

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!