Пьер-Юге Эрбер ва Никола Маю бош соврин учун куч синашади

Франциялик теннисчилар Пьер-Юге Эрбер ва Никола Маю Якуний турнирнинг жуфтлик баҳсларида финал босқичига чиқди.

Улар мусобақанинг ярим финалида польшалик Лукаш Кубот ва бразилиялик Марсело Мелони 6:3, 7:6 ҳисобида таслим қилди.

Шу тарзда финалга йўл олган Эрбер ва Маю бош соврин учун ЖАР вакили Равен Клаасен ва Янги Зеландия шарафини ҳимоя қилаётган Майкл Винусга қарши куч синашади.