Перес Бэйл учун
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа вингери Гарет Бэйлни "Манчестер Юнайтед"га фақат бир шарт билан қўйиб юборишга рози.

Берилган хабарларга қараганда “қироллик клуби” раҳбари 28 ёшли уэльслик футболчининг "Олд Траффорд"га юборилиши эвазига "қизил иблислар"дан франциялик ҳужумчи Антони Марсиялни сўрамоқда.

Маълумот учун, Бэйл якунланган мавсум “Реал” сафида Ла Лигада жами 26та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ўз навбатида премьер-лигада 30та ўйинда иштирок этган Марсяль ҳисобида эса 9та гол ҳамда 5та голли узатма мавжуд.

Минбар

Барча блоглар