Перес: Эден,
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес Эден Азарни "Сантьяго Бернабеу"да кўриб турганидан хурсанд эканлигини айтиб ўтди.

"Бугун жамоамиз учун жуда қувончли кун. Бу клубни севадиган ҳар бир инсон учун ўзгача кун. Ушбу футболчи футболни ўзгартира оладиган ўзгача футболчидир. 

Биз Сантьяго Бернабеу ва Альфредо Ди Стефаноларнинг фалсафасини давом эттирамиз: "Реал"да фақат энг кучлилар ўйнаши керак ва бугун шундай футболчиларнинг бири билан танишиб турибсиз. Хуш келибсан, Азар! Мен бу сўзларни анчадан бери айтишни истаб келган эдим.

Бугун сенинг орзуйинг ушалмоқда. Энди ушбу стадион сенинг уйинг. Сен "Челси"даги улкан меҳнатларинг сабаб бундай юксак мавқега эришдинг", - деди Перес тақдимот маросимида.