Перес энди тўҳтамоқчи эмас. У навбатдаги йирик трансферни амалга оширади
"Реал" Мадрид клуби 2023 йилда ўз сафига "Боруссия" Дортмунд футболчиси Жуд Беллингемни қўшиб олмоқчи. Клуб ярим ҳимоя чизиғини ёш футболчиларга ишониб топширишни режалаштирган.
18 ёшли Жуд Англия терма жамоасида дебют қилишга ҳам муваффақ бўлди. Ҳозирда "арилар" уни 90 миллион еврога баҳоламоқда.
"Қироллик клуби" ярим ҳимоячига камида 5 йиллик шартнома таклиф қилади. У келаси йил жамоани тарк этиши мумкин бўлган Лука Модричнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Беллингем якунланган мавсум Бундеслиганинг 32 ўйинида 3 гол ва 8 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар