Перес Лондонда Алвес билан учрашди ва уни
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий ҳафта Лондонда бўлиб ўтган ФИФАнинг йил лауреатларини тақдирлаш маросимида ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвес билан бўлган учрашди.

“Мен уни йўлакда учратиб қолдим. У ҳар доимгидек хушбичим эди. Бу вақт орасида биз бир-биримиз билан ҳазиллашишга ҳам улгурдик. Мен унга “Реал”да ўнаши кераклигини айтдим, Алвес эса бунга жавобан қўнғироқ қилмаслигимни сўради”, - дейди Перес.

Маълумот учун, Дани Алвес 2008-2016 йилларда “қироллик клуби”нинг ашаддий рақиби ҳисобланган “Барселона”да тўп сурган.