Перес “Реал” мухлисларига хушхабар тайёрлади!
Marca нашри “Реал” президенти Флорентино Перес клуб мухлисларига хушхабар тайёрлаб қўйди, деб хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” жамоа етакчиси ва тўпурари Карим Бенземани янги шартномага кўндирган.
Тез орада Флорентино Перес раҳбарияти франциялик ҳужумчи билан амалдаги ҳамкорликни 2024 йилнинг ёзигача узайтирганини эълон қилади.
Карим 2009 йилдан бери мадридликлар сафида ўйнаб келмоқда. Унгача “Лион” шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи фаолияти давомида клублар миқёсида 756 та учрашувда рақиблар дарвозасини 391 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 187 та голли узатма берган.
Фикрлар