Переснинг агенти:
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Лукас Переснинг агенти Родриго Фернандеснинг сўзларига кўра “канонирлар” раҳбариятининг мижози трансфер нархини кескин кўтариб юборганлиги футболчига жамоасини ўзгартиришга тўсқинлик қилмоқда.

“Лукас ўйнашни хоҳлаяпти, бироқ ҳозир ҳамма нарса “Арсенал”га боғлиқ бўлиб турибди. Аниқроғи, “канонирлар” унинг трансферидан мўмай пул ишлаб олишни исташмоқда, биз эса уни бошқа жамоага ўтишини хоҳлаймиз. Бизнингча Переснинг айни дамдаги трансфер нархи 12 миллион еврони ташкил этади”, - дейди агент Goal интернет нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 28 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига Туркиянинг “Фенербахче” клуби жиддий қизиқиш билдираётган эди. Тарқатилган сўнгги хабарларга кўра эса томонлар ўзаро келишувга эришишган. Энди турк клуби “Арсенал” билан футболчининг трансфери борасида якуний қарорга келиб олса бас.