Переснинг навбатдаги

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамо вингери Марко Асенсиони трансферга қўйиши мумкин.

Бир қатор испан нашрларининг ёзишича 22 ёшли футболчи Переснинг топ футболчи сотиб олишдаги навбатдаги қурбонига айланиши мумкин. Агар “қироллик клуби” чиндан ҳам Асенсионинг позициясига топ даражадаги футболчи олиб келишни уддаласа, у ҳолда раҳбарият уни 150 млн еврога сотиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Асенсиога “Челси” ва ПСЖ клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.