Перейра ижтимоий тармоқларда сирли хабар қолдирди
Ярим оғир вазнда UFC чемпиони Алекс Перейра ижтимоий тармоқларида сирли пост ёзди.
Бразилиялик фақат битта гап ёзган: "Мен қайтаман". У матнга чемпионлик камари туширилган суратни илова қилган. Яқинда Перейра "30+300=3" номли сирли пост қолдирди. Кўпгина мухлислар бу хабарни қуйидагича ҳал қилишди: Алекс қўшимча 30 килограмм вазнга эга бўлади ва оғир вазнга кўтарилиб, 13 апрел куни бўлиб ўтадиган юбилей "UFC 300" мусобақасида қатнашади ва учинчи вазн тоифасида - оғир вазнда чемпионлик камарини қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алекс ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Фикрлар