Перишич Манжукичга етиб олди
Ярим ҳимоячи Иван Перишич Хорватия терма жамоаси сафида гол уриш бўйича Давор Шукердан кейин иккинчи ўринда бормоқда.
"Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилаётган футболчи ЖЧ-2022нинг 1/8 финалида ҳимоячи Деян Ловреннинг узатмасини Япония дарвозасига (1:1, иккинчи бўлим) боши билан жойлаб қўйди ва учрашувда мувозанатни тиклади.
Эндиликда Перишичнинг терма жамоа сафида киритган голлари сони 33 та етди. У бу борада Марио Манжукичга етиб олди. Шукер ҳисобида эса 45та гол мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Япония – Хорватия (1:1) учрашуви ғолиб чорак финалда Бразилия ва Жанубия Корея жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Фикрлар