Перишич: Моуриньо менга қўнғироқ қилганди. Унга рад жавобини бериш қийин
"Бавария" ярим ҳимоячиси Иван Перишич "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин келганлигини айтиб ўтди.
"МЮга ўтишим мумкин эдими? Мен бунга жуда ҳам яқин тургандим.
Менинг орзуйим барча топ лигаларда ўйнаш эди. Бу амалга ошмади. Бу мен учун жуда қийин онлар бўлган. Орадан икки йил ўтиб нима учун МЮга ўтмай қолганимни билдим. Аммо тафсилотлар ҳақида гапиришни истамайман.
Менга Моуриньо қўнғироқ қилганлиги жуда ажойиб бўлганди. Унга рад жавобини бериш қийин. Мен уни қўл остида шуғулланишни ва МЮга ўтишни жуда хоҳлаган эдим.
Энди эса мен "Бавария"да қолишни истайман," - деди Перишич.
Фикрлар