Перишичга Европанинг уч гранди харидор бўлмоқда
Ads

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич мавсум якунлангач  жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда FCInter News нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли хорватиялик футболчига  "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва "Атлетико" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Ўз навбатида “нерадзуррилар” ҳам ушбу гранд клубларнинг таклифларини кўриб чиқишга тайёр. Миланликлар Перишичнинг трансферидан камида 50 млн евро ишлаб олишмоқчи.

Маълумот учун, Перишич жорий мавсум “Интер” сафида жами 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.