"Персеполис" бош мураббийи: Остон Ўрунов асосий таркибга кириш учун аввалги формасини тиклаши керак!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Яқинда Эроннинг "Персеполис" жамоаси бош мураббийи ўзгарди. Қониқарсиз натижалар сабаб Воҳид Ҳошимян истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнини бразилиялик Осмар Виера эгаллади. 

Виера легионеримиз Остон Ўрунов ҳақида фикрларини билдирди. У Ўруновнинг фаолиятида пасайиш бўлаётганини таъкидлади.

"Ўруновнинг фаолияти икки йил аввалгига нисбатан анча пасайиб кетди ва мен ҳозир Ўруновни кўрмаяпман! У "Персеполис"нинг асосий таркиб футболчисига айланиши учун аввалги Остон версиясига қайтиши керак", - деди 50 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов жароҳатлар сабаб ўтган мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган эди. У жорий мавсум Эрон Про-лигасида 8 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!