"Персеполис" "Чадормалу"ни таслим этди ва иккинчи поғонага қайтди

Эрон Про-лигаси 19-туридан ўрин олган "Персеполис" - "Чадормалу" баҳси якунланди. Беллашув теҳронликларнинг 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабаси билан якунланди. 

Легионерларимиз Остон Ўрунов ва Игорь Сергеев асосий таркибда майдонга тушди. Ўрунов 86-дақиқада алмаштирилди, Сергеев эса тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг "қизиллар" очколари сонини 34 тага етказди ва турнир жадвалида 2-ўринга қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!