"Персеполис" Ўруновдан хавотирда!

TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" клуби вингери Остон Ўрунов жароҳати сабаб Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши ўйинларни ўтказиб юборди. 

Эроннинг "varzesh3" нашрининг хабарига кўра, Ўрунов олдинги жароаҳати - сон мушакларидаги муаммо билан эмас, чап болдир мушагидаги жароҳат билан курашмоқда."Персеполис" шифокорларининг фикрича, агар Ўрунов "Шамс Азар"га қарши ўйинда дам олса, унинг жароҳати жиддийлашмайди. Бироқ, у жисмоний жиҳатдан бу ўйинда иштирок этишга тайёр, аммо якуний қарорни техник ходимлар ва тиббиёт жамоаси қабул қилади.

"Қизиллар" бу мавсум ҳам чемпионлик учун курашмоқда. Легионеримизнинг қисқа вақт ичида уч марта жароҳат олгани "Персеполис" мухлисларини ташвишга солмоқда. Ўтган мавсумда Остон жамоасининг чемпионлик қўлга киритилишидаги энг муҳим футболчиларидан бири бўлган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!