Петров кубоги. Мухлислар "Ҳумо"ни қутқарди

Олий хоккей лигаси (ВХЛ) плей-офф босқичи ўйинлари мавсумнинг тўхтаб қолган қисмидан "виртуал тарзда" давом эттирилиши борасида хабар берган эдик. Унга кўра, ҳар куни ВХЛнинг ижтимоий тармоқларида овоз бериш услубида "виртуал ўйинлар" бўлиб ўтиши ва айнан овоз бериш якунларига кўра, ғолиб жамоа номи эълон қилиниши алоҳида қайд этиб ўтилган эди.

Кеча эса "Звезда" ва "Ҳумо" жамоалари ўртасида сериядаги бешинчи учрашув "бўлиб ўтди". Олий хоккей лигаси ижтимоий тармоқларида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, "қанотлилар" москваликлардан устун келдилар. 3453 мухлис "Ҳумо" учун овоз берган бўлса, 2699 "Звезда"ни қўллаб-қувватлади.

VBIh3n2hxiE

Шу тариқа, сериядаги ҳисоб қисқарди - 2:3. Бугун эса сериядаги олтинчи баҳс бўлиб ўтмоқда. 

u7BV5OpBCxY

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!