ПФЛ "Бунёдкор"га қўйилган тақиқни олиб ташлади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тегишли қўмитаси қарорига кўра, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 5 февраль куни «Бунёдкор» ва бир қатор клубларга 2021 йилги мавсумда легионер футболчилар ҳамда мураббийларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйган эди.
«Мусобақаларни ўтказиш регламенти»нинг 6.27-бандига мувофиқ, легионер футболчи хизматидан фойдаланаётган клуб йилда бир марта хорижлик ўйинчини рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов амалга ошириши белгиланган. Куни кеча «Бунёдкор» футбол клуби 2019-2020 йилги мавсумларда жамоа шарафини ҳимоя қилган легионерлар учун амалга оширилмаган тўловларни ЎзПФЛнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берди. Шунга кўра, ЎзПФЛ «Бунёдкор»га қўйилган тақиқни олиб ташлади ва энди "қалдирғочлар" бемалол хорижлик футболчи ёки мураббийни 2021 йилги мавсум учун рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фикрлар