ПФЛ “Бухоро" клубига янги директор тайинланишини ноқонуний деб топганди. Масала ҳал этилдими?
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Бухоро” футбол клуби директори Алишер Рустамовнинг тегишли ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш учун рухсат беради.
Бунгача “Бухоро” футбол клубига янги директор тайинлаш юзасидан футбол клуби таъсисчиларининг Умумий йиғилишини ўтказиш ва унинг баёнини расмийлаштириш тартибига риоя қилинмагани ҳақида маълумот берилганди. Бу борада ҳуқуқий жиҳатдан хатога йўл қўйилгани боис Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси жорий йилнинг 11 июнь куни футбол клуби таъсисчиларига расмий маълумот жўнатганди.
2020 йилнинг 24 июнь куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори А.Фозилов ва Бухоро шаҳар ҳокими в.б. Ў.Жумаев иштирокида “Бухоро” футбол клубига янги директор тайинлаш бўйича белгиланган тартибда таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши ўтказилган ва шу бўйича Умумий йиғилиш баёни расмийлаштирилган. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Бухоро” футбол клуби директори Алишер Рустамовнинг тегишли ҳужжатларини рўйхатдан ўтказади ва унинг келгуси фаолиятига омад тилайди.
Фикрлар