PFL жангчиси гиёҳванд моддаларни тарқатишда гумон қилиниб, ҳибсга олинди

  • 24.10.2025 18:00
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Польшалик аралаш яккакураш устаси Ян Цепловский ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий журналист Матысек ижтимоий тармоқда хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Цепловский тўртта киши билан бирга тақиқланган психоактив моддаларни тарқатган ташкилотга алоқадорликда гумон қилиняпти. Полиция бу гуруҳни жиноий фаолият билан шуғулланган деб ҳисобламоқда.

Агар 26 ёшли Ян айбдор деб топилса, 12 йилгача қамоқ жазосига ҳукум қилиниши мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!