ПФЛ матбуот хизмати вакиллари учун семинар ўтказди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига, Про лига, Биринчи лига, шунингдек футзал клублари матбуот хизмати вакиллари учун семинар ташкил этди.

Мамлакат чемпионати ҳамда кубок беллашувлари натижалари ва ўйин атрофидаги воқеалар ҳақида батафсил маълумот бериш, ишқибозларни севимли жамоалари ҳаётига оид янгиликлардан ҳамиша тезкорлик билан бохабар этиб боришда клублар матбуот хизматларининг ўрни беқиёс. Сўнгги йилларга келиб клубларимиз матбуот хизматлари фаолияти анча ўсди. Ҳозирги кунга келиб клубларнинг матбуот хизматлари анча барқарор иш олиб бормоқда. Клублар расмий сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари мунтазам янгиликлар ва фото/видеоматериаллар билан бойитиб борилмоқда.

Семинар давомида мавжуд ютуқ ва камчиликлар муҳокама этилди, хусусан ўтган мавсум матбуот хизматлари дуч келган масалалар, уларнинг эчими, клублар расмий сайтларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек янги мавсумдаги режалар келишиб олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!