PFL нинг икки карра чемпиони промошенни тарк этди
"Professional Fighters League" (PFL) промоушени бразилиялик аралаш яккакураш устаси Ларисса Пачеко билан хайрлашди.
“Лига Ларисса Пачеко билан шартномани бекор қилади. У кўрсатган ёрқин жанглар учун миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги фаолиятида омад тилаймиз!” - дейилади PFL баёнотида.
Маълумот учун, Пачеко 2019 йилдан бери PFL да иштирок этиб келган. У ярим енгил ва енгил вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритганди. Сўнгги жангини 2024 йилда Крис Сайборгга қарши ўтказиб, ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлган. Умумий ҳисобда Лариссада 23 та ғалаба ва 5 та мағлубият мавжуд.



Фикрлар