PFL ўз чемпионини камардан маҳрум этди
Россиялик Мовлид Хайбулаев дискавлификация қилингач, PFL лигаси баёнот бериб, уни 2025 йилдаги чемпионлик унвони ва мавсум ғолиби мақомидан маҳрум этди.
"PFL қоидалари ва регламентига мувофиқ, Хайбулаев 2025 йилги PFL турниридан дисквалификация қилинди. Лига қоидалари бўйича дисквалификация қилиниши натижасида Мовлид 2025 йилги PFL турнирининг ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик унвони, чемпионлик камари ва у билан боғлиқ барча бонус мукофотларидан маҳрум этилади", - дея баёнот берди лига мутасаддилари.
Эслатиб ўтамиз, Хайбулаев 2025 йил 2 август куни Хесус Пинедони енгиб, PFL Гран-Приси ғолибига айланганди.



Comments