ПФЛ Ўзбекистон кубоги бўйича муҳим хабарни эълон қилди!

Хабарингиз бор, айни пайтда Ўзбекистон кубогида гуруҳ босқич учрашувлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати мусобақанинг кейинги босқичлари бўйича муҳим маълумотлар ҳақида хабар берди.

"6 гуруҳ якунларига кўра, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни қўлга киритадиган клублар 1/8 финал иштирокчисига айланади. Шунингдек, гуруҳларда энг яхши учинчи натижа кўрсатган 2 та клуб ҳам 1/8 финалда иштирок этади. Биласиз, Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи клубларимиз – “Пахтакор” ва “Насаф” ҳам мамлакат кубогидаги иштирокини айнан мана шу босқичдан бошлайди.

1/8 финалдан бошлаб то финалга қадар бўлган плей-офф жуфтликларига алоҳида қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади.

Гуруҳ ғолиблиги учун курашни таъминлаш мақсадида 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида гуруҳ ғолиблари алоҳида саватда бўлади ва улар ушбу босқичда бир-бири билан, шунингдек, Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи клублар билан тўқнаш келмайди. Бир ўйиндан иборат учрашувларга ким мезбонлик қилиши қуръа ёрдамида аниқлаб олинади", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!