ПФЛ Про-лига иштирокчиларини сараламоқда
Айни вақтда Профессионал футбол лигаси А ва В Про-лигаларида тўп сурадиган жамоаларни саралаб олмоқда.
Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича ҳозирга келиб “Машъал”, “Хоразм”, “Нефтчи”, “Истиқлол” ва “Шўртан” клублари А Про-лигада иштирок этиш масаласида иш олиб бормоқда. Шунингдек, “Шердор” ҳамда “Нурафшон” футбол клубларида ҳам шундай имконият юзага келиши мумкин.
В Про-лигасида иштирок этишни истаётган жамоалар сони эса кўпроқ экани ҳақида хабар берган эдик. Қуйидаги клублар ПФЛ байроғи остидаги мусобақада иштирок этиш истагини билдирган эди:
“Орол”
“Локомотив-БФК”
“Бунёдкор-2”
“Яшнобод”
“Норин”
“Ифтихор”
“Имкон-Олтиариқ”
“Янгиер”
“Ғиждувон”
“Зомин”
“Ёзёвон”
“Андижон-2”
“Хисор”
“Рубин”.
Икки йилдан буён 2-лигалар ғолиблари ўртасидаги ўтиш ўйинлари ўтказилмай келаётганидан Профессионал футбол лигаси яхши хабардор. Шундан келиб чиқиб, 2019 йилда ПФЛ кубогига асос солинган. Мазкур мусобақа 2-лига ғолиблари учун ўтиш ўйинлари вазифасини ҳам ўтаб беради. Шарти — 2-лига ғолиблари В Про-лигаси учун талабларга жавоб беришлари керак.
Қуйида эса 2-лига мусобақаларининг барча ғолиблари кўрсатиб ўтилган:
“Оқтепа” (Тошкент)
“Аммафос-Максам” (Олмалиқ, Тош. вилояти)
“Раш Милк” (Шаҳрихон, Андижон)
“Нефтчи” (Чортоқ, Наманган)
“Турон” (Ўзбекистон, Фарғона)
“Академия” (Янгиер, Сирдарё)
“Бўстон” (Зарбдор, Жиззах)
“Зарбулоқ” (Нарпай, Самарқанд)
“Зарангар” (Ғиждувон, Бухоро)
“Насаф-2” (Қарши, Қашқадарё)
“Динамо” (Термиз, Сурхондарё)
“Навоиязот” (Навоий)
“Р. Мадаминов” (Хива, Хоразм)
“Нукус” (Қорақалпоғистон)
Про-лигада иштирок этишга номзод бўлиб турган юқорида номлари қайд этилган клублар орасидан “Имкон-Олтиариқ” В Про-лигасида иштирок этмаслиги аниқ бўлди.
Шунингдек,
Аммафос-Максам (Олмалиқ, Тош. вилояти)
Нефтчи (Чортоқ, Наманган)
Академия (Янгиер, Сирдарё)
Бўстон (Зарбдор, Жиззах)
Насаф-2 (Қарши, Қашқадарё)
Динамо (Термиз, Сурхондарё)
Навоиязот (Навоий)
Р. Мадаминов (Хива, Хоразм)
Нукус (Қорақалпоғистон)
вилоят биринчиликларида ғолиб бўлган шу клублар ҳам ўйнамасликка қарор қилди.
Фикрлар