ПФЛ раҳбариятида ўзгариш
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Даврон Шоқурбонов ўз аризасига кўра, лавозимидан озод этилди. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, унинг ўрнини вақтинча Диёр Имомхўжаев эгаллайди. Ташкилот буни яқин фурсат ичида расман эълон қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Даврон Шоқурбонов 2019 йилнинг 18 июнь санасидан буён ушбу такшилот бош директори сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Фикрлар