ПФЛдан навбатдаги ўзгариш: "Пахтакор” — “Металлург” баҳси 1 май куни бўлиб ўтади
Халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган икки клуб – “Пахтакор” ва “Локомотив” жамоалари мазкур тур доирасидаги ўз учрашувларини бошқалардан эртароқ 3 май, жума санасида ўтказиши лозим эди. Зеро 6 ҳамда 7 май кунлари ушбу икки клуб Осиё Чемпионлар лигасида ҳам майдонга тушади.
6 май куни ўз майдонида Эроннинг “Персеполис” жамоасини қабул қилувчи – “Пахтакор” клуби раҳбарияти Суперлига 7-тур ўйинини 1 май санасига кўчиришни сўраб ПФЛга мурожаат қилди. Халқаро майдонда ўйин ўтказадиган клубнинг тайёргарлигига етарлича вақт бўлиши учун ПФЛ мазкур баҳсни 1 май санасига кўчириш сўровига ижобий жавоб берди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бериб ўтди.
7-тур
1 май, чоршанба
18:30 "Пахтакор" — "Металлург"
Фикрлар