Пике "Барселона" президенти бўлмоқчи

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике клуб президенти бўлиш орзуси ҳақида айтиб ўтди.

"Айни дамда футболчилигим сабаб, келаётган сайловларда қатнаша олмайман. "Барса"нинг мухлиси сифатида жамоага ёрдам беришни хоҳлайман.

Келажакда клубга қандайдир янгилик таклиф қила олишга тайёр бўлганимда номзодимни илгари сураман. "Барса" президенти бўлишни доимо орзу қилганман, бироқ бу иш амалга ошиши ёки ошмаслиги ҳақида бир гап айта олмайман", - дейди испаниялик ҳимоячи.

Пике —  "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!