Пике бир ойдан буён қамоқда ётган Алвес ҳақида гапирди

"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике Каталония клубидаги собиқ жамоадоши Дани Алвесга нисбатан зўрланганлик ҳақидаги айбловлар ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи бир ойга яқин вақтдан бери ҳибсда сақланмоқда. Афсонавий футболчи тунги клубда қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда.

"Мен уни ҳамон ҳурмат қиламан. Унинг ўртоқлари учун бу воқеа жуда мураккаб. Энди асосийси адолат ўз ишини қилиши керак. Биз унинг айбдорлиги тасдиқланмагунича кутишимиз керак.

Энг осон йўли, уни айбдор дейиш, лекин мен судянинг ҳукмини кутмоқчиман”, - деди Пике.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!