Пике Мессининг "Барселона"га қайтиши ҳақида гапирди

Жерар Пике Мессининг "Барселона"га қайтиши ҳақида гапирди. 

"Леонинг қарори фақат унинг ўзига аён. Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш унинг орзуси эди. Мессининг энг яхши эканлигига шубҳа қолмади. Леонинг қандай қарорга келиши унинг мотивациясига боғлиқ. 

У Европада қолиши ҳам мумкин. Бироқ етарли, деб ҳисоблайдиган бўлса, МЛСга йўл олиши ҳам ҳеч гап эмас. Мессининг "Барселона"га қайтиши мухлислар учун эмоционал ҳолат бўларди. Қарорни унинг ўзи ҳал қилади. Бу унинг шахсий иши", - деди "кўк-анорранглилар" собиқ ҳимоячиси. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!