Пике Париж клубини сотиб олиши мумкин эди

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике Парижнинг "Ред Стар" жамоасини харид қилишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда "Goal.com" нашри хабар берди. 

Футболчи бу ҳақда "L'Equipe" сайтига шундай дейди: "Биз "Ред Стар"ни сотиб олишга уриниб кўрдик. Афсуски, музокараларда бироз кечикдик. 

Мен Парижга бордим, клуб стадионини кўрдим. Амалдаги раҳбар Патрис Хаддад билан гаплашдим. 

Жамоанинг келажак учун лойиҳаси менга маъқул келди. Биз сўнгги дақиқада таклиф билан чиқдик. Аммо бу амалга ошмади", - деди испаниялик ҳимоячи. 

Эслатиб ўтамиз, Жерар Франция қуйи дивизионида ҳаракат қиладиган "Андорра" клубини сотиб олган. Унинг жамоаси айни пайт 3-дивизионда етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!