Пике қандай қилиб "Барселона"га ёрдам бермоқчи?

"Барселона" клуби марказий ҳимоячиси Жерар Пике коронавирус пандемияси даврида жамоага ёрдам беришга тайёр.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли футболчи маошининг камайишига рози бўлган. Ҳозирча унинг маоши айнан қанчага қисқариши номаълум.

Пике жорий мавсум 4 та ўйинда майдонга тушди. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!