Пике Роналдусиз қолган
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду "Реал"дан кетгач жамоа ўйини қай даражада ўзгариши ҳақида гапириб ўтди.

“Роналдусиз қолган “Реал” кучсизми? Улар чемпионатни иккита ғалаба билан бошлашди ва яхши ўйин намойиш этишмоқда. Биз Хуленни терма жамоадаги фаолиятидан яхши биламиз ва у ҳозирча тахминларимизни оқлаяпти. Менимча энди “Реал” индивидуал футболчиларнинг маҳоратидан кўра кўпроқ жамоавий ўйинга таянади”, - дейди Пике.