Пике Шакирадан ёшини топиб олди

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике ўз хиёнати ортидан колумбиялик хонанда Шакира билан ажралишганидан кейин узоқ вақт ёлғиз қолгани йўқ.

The Sun нашрининг ёзишича, 35 ёшли футболчи 23 ёшли Клара Чиа Марти билан бир неча ойдан бери учрашиб юрибди. Улар футболчига тегишли продюсерлик компаниясининг лойиҳаларидан бирида танишиб қолган.

Жерар Пике Шакира билан 2010 йили Waka Waka қўшиғига клип олиш жараёнида танишган эди. Кейин улар узоқ муддат бирга яшаб, икки нафар фарзандли бўлишди.

Шакира Жерардан ўн ёш катта эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!