Пике ва Шакира можароси давом этади
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике икки ўғлини ўзи билан яшашини истамоқда.
"Marca" нашри берган хабарга кўра, футболчи Милан ва Сашанинг қонуний қўриқчиси бўлмоқчи ва улар Каталонияда қолиши керак, деб ҳисобламоқда.
Хонанда Шакира Барселонада яшашни истамагани туфайли ўғилларини Майамига кўчириш ниятида. Судга тайёргарлик жараёнида "кўк-анорранглилар" футболчиси Тамбореро Абогадосу ва Пилар Манега манфаатларини ҳимоя қилиш учун мурожаат қилган.
Фикрлар