Пике янги клубида муаммоларга ўралашиб қолди
Аввалроқ Пике ўзи ҳаммуаллиф ва президент бўлган "Андорра" клубида фаолиятини давом эттиришга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бироқ ушбу трансферга кутилмаган тўсиқ пайдо бўлди - Жерарнинг маоши. Лига қоидаларига кўра, футболчининг янги маоши сўнгги клубидаги маошининг маълум фоизидан паст бўлиши мумкин эмас. Тушунганингиздек, Пике "Барселона"нинг энг сердаромад ўйинчиларидан бири эди.
Ҳозир вазият шундайки, Жерар "Андорра" футболчисига айланадиган бўлса, унинг маоши клубнинг бутун бюджетидан юқорилаб кетади! Акс ҳолда, бошқача йўл йўқ. Қайси жамоа бўлишидан қатъи назар расмий шартномасиз футболчининг фаолият юритиши мумкин эмас.
Фикрлар