Пикега Хавининг гапи ўтмади

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес қишки трансферлар вақтида тажрибали ҳимоячи Жерар Пикедан қутилмоқчи эди.

Испаниялик мутахассис Пикени асосий таркибдан чиқариб, захирага михлади. Клуб мутасаддилари Жерарни “Атлетико”га ўтказиб юбормоқчи эди. Бироқ футболчининг ўзи Мадридга боришдан бош тортди.

Манбаларнинг таъкидлашича, Жерар Пике мавсум охиригача асосий таркибдаги жойини қайтариб олиш учун курашади. Келажаги ҳақида эса ёзда бир қарор қилга келишини билдирган.

Хави Эрнандес футболчилик пайтида Жерар Пике билан бирга ўйнаган. Лекин бу омил уларнинг ҳозирги муносабатига ҳеч қандай таъсир қилаётгани йўқ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!