Пикенинг жаҳли чиқди: Энг зўр ўйинчини ҳам захирага михлаб қўяман!
“Барселона”нинг тажрибали футболчиси Жерар Пикенинг ҳаётида мураккаб давр давом этимоқда. Испаниялик ҳимоячини хиёнат туфайли севгилиси Шакира ташлаб кетди. Бу ҳолат Пикенинг ўйинига таъсир қилишидан хавотирланган жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес у билан гаплашиб олишга мажбур бўлди.
Ўзаро суҳбатда Пике бош мураббийга бор эътиборини футболга қаратишга, ҳатто икки йиллик шартнома муддати тугамагунча шахсий бизнеслари билан шуғулланмасликка ҳам сўз берди.
Шунингдек, клуб президенти Жоан Лапорта ҳам Пикени ўз хонасига таклиф қилди. Суҳбат жараёнида футболчи анча асабийлашгани айтилмоқда. У клуб хўжайинига “Агар қўлингиздан келиб, “Барселона”га дунёнинг энг зўр ҳимоячисини олиб келсангиз ҳам, мени уни захирага михлаб қўяман”, деган.
Фикрлар