Пикенинг мардлиги “Барса”га икки юлдузни ўйнатиш имконини берди

Испания чемпионатининг янги мавсуми олдидан “Барселона” клубга эркин агент сифатида келган Мемфис Депай ва Эрик Гарсияни рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, янги футболчилардан Рей Манай ҳам қайдномадан ўтказилади.

Бунга Жерар Пике сабабчи бўлди. Тажрибали ҳимоячи маошининг сезиларли қисмидан воз кечди ва бу “Барселона”га янги ўйинчиларнинг бир қисмини расмийлаштириш имконини берди.

Айни пайтда каталонияликлар Серхи Роберто, Серхи Бускетс ва Жорди Альбадан ҳам маошини пасайишга розилик олгани айтилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!