Италия А Серияси 15-туридан ўрин олган "Беневенто" - "Милан" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

Биринчи бўлимда Кесси пенальтидан ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Леау орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, "россонерилар" ҳисобидаги очколар 37 тага етиб, "Интер"ни ортда қолдирди ҳамда 1-ўринга қайтди. 

Беневенто

    А Серия 15-тур

    03/01/2021, 22:00

    0
    :
    2
    Тугади

    Милан

    • Франк Кессье 15'
    • Рафаэл Леан 49'

    Стадион: Stadio Ciro Vigorito 0 томошабин

    Бош ҳакам: Fabrizio Pasqua

    45'
    90'

    • 90'

      Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

    • 90+'

      Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 88'

      "Беневенто"нинг ҳужумлари ниҳясига етмаяпти. 

    • 84'

      Леаунинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. 

    • 81'

      Кьер ва Калабрия ўрнига Калулу ва Конти майдонга тушди. 

    • 80'

      Леау огоҳлантирилди. 

    • 78'

      Дало огоҳлантирилди. 

    • 75'

      Калабриа тиббий ёрдам олди. 

    • 71'

      Ребич ўрнига Кастильехо майдонга тушди. 

    • 68'

      Барбанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

    • 66'

      "Беневенто"нинг кетма-кет 2 та бурчак зарбаси бесамар кетди. 

    • 62'

      Туя ўрнига Фулон майдонга туширилди. 

    • 61'

      Капрари пенальтидан аниқ зарба бера олмади. 

    • 60'

      Круничнинг жарима майдони ичидаги қўполлиги қимматга тушди. Пенальти!

    • 57'

      Импротанинг зарбаси Доннаруммага қийинчилик туғдирмади. 

    • 56'

      Лападуланинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

    • 54'

      "Беневенто" бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди. 

    • 51'

      Ребич ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

    • 49'

      ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Леау ўз имкониятидан унумли фойлаланиб, гол уриб кетди. 

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланд и

    • 45'

      Танаффус. 

    • 45+'

      Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 41'

      Чалханоглу сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 39'

      Летиция ўрнига Импрота майдонга тушди. 

    • 38'

      Летицияга тиббий ёрдам керакка ўхшайди. 

    • 37'

      "Беневенто" бурчак зарбасини қисқа пас билан ўйнаб кетди. 

    • 36'

      Диас ўрнига Крунич майдонга тушмоқда. 

    • 32'

      Тоналининг қўполлиги дастлаб сариқ карточка билан жазоланди. Аммо ВАРдагилар ҳакамга қўполлик жиддий бўлгани ҳақида хабар беришди. Ҳа, Паска қизил карточка кўрсатди. 

    • 29'

      Чалханўглунинг зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди. 

    • 26'

      Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. 

    • 24'

      Романьоли фол ишлатди. "Беневенто"да яхши стандарт. 

    • 21'

      Леау қанотдан узатилган тўпга аниқ зарба йўллай олмади. 

    • 17'

      Инсиньенинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

    • 15'

      ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Франк Кесси 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди. 

    • 14'

      Ҳакам пенальти белгилади. ВАР бу қарорни тасдиқлади. 

    • 13'

      Далот тепган тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. 

    • 9'

      Леау офсайдда қолиб кетди. 

    • 7'

      Кьер ўз жарима майдони яқинида фол ишлатди. 

    • 6'

      Чалханўглунинг бурчак узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

    • 4'

      Диаснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

    • 2'

      Тоналининг юриши ҳимоячилар томонидан осонлик билан тўхтатилди. 

    • 1'

      Ўйин бошланди. 

    • 0'

      Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

    • 0'

      Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Пиппо" севимли жамоасини мураббий сифатида қабул қилади. "Беневенто" - "Милан"! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)