Пирло "Барселона"ни бошқариши мумкин эди
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Роналд Куман истеъфога чиқарилганидан кейин Андреа Пирлони бош мураббий этиб тайинламоқчи бўлган.
Манбага кўра, Лапорта Пирлога ишонч билдирган, бироқ жамоада таъсир кучига эга бўлган тўрт нафар сардор ва уч нафар футболчи билан гаплашгач, бу фикридан қайтган. Футболчилар Пирлонинг ўйин услубини ўзгартиришига ишонишмаган, шунингдек, уни испан тилини билмайдиган тажрибасиз мураббий деб билишган. Қайд этилишича, улар якунда Каталония клубини бошқарувига Хавини танлашган.
43 ёшли италиялик ҳозирда Туркиянинг "Фотиҳ Карагюмрюк" клубида ишламоқда.
Фикрлар