Пирло Дибалага қандай маслаҳат берди?
Ads

"Ювентус" клуби собиқ аъзоси Андреа Пирло жорий мавсум асосан захирада қолиб кетаётган жамоанинг аргентиналик форварди Пауло Дибалага ўз маслаҳатини берди.

“Бу мавсум сен асосий таркиб футболчиси эмаслигингни ҳазм қилиш жуда қийин. Бу ҳар қандай футболчи учун оғир. Пауло майдонга тушиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиляпти. Агар у Роналдудан кучлироқ шуғулланса, Аллегри албатта уни майдонга туширади. Сен майдонга тушмаяпсанми, демак яхшироқ шуғулланиш керак. Шундай қилиш шарт. Дибаланинг иқтидорига эса шубҳа қилмаслик керак”, - дейди афсонавий футболчи.