Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Пирло: Мени "Барселона" кутмоқда

Изоҳлар: 0

Пирло ва Каннаваро тўғридан-тўғри эфирда ўзаро суҳбатлашишди.

Италия терма жамоаси ва "Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло "Барселона"да ишлаш борасида ҳазил қилди.

Шунингдек, италиялик "Ювентус" ёшларини бошқаришни рад этди. Пирло бу ҳақда, Фабио Каннаваро билан Instagramда тўғридан-тўғри эфирда суҳбат қураётган пайтида айтиб ўтди.

"Йўқ, "Ювентус" ёшларини бошқармайман. Мени эшит, менда таклифлар жуда кўп. Ростдан ҳам шундай, менда тайёр мураббийлар штаби бор. Шунинг учун четлардан ҳам қўнғироқлар бўлган.

"Барселона" мени кутмоқда. Йўқ, мен биринчи танловимдаёқ хатога йўл қўймаслигим керак. Менда бир қанча вариантлар бор," - деди Пирло.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ