Пирло учинчи рақамли мураббийга айланди

"Ювентус" ЕЧЛнинг дастлабки турида "Динамо Киев" клубини 2:0 ҳисобида таслим этди.

Шу тариқа, Пирло Чемпионлар лигасидаги дебют ўйинида ғалабани қўлга кирита олган клуб тарихидаги учинчи мураббийга айланди. Бунгача, 1995 йилда Марчелло Липпи ва 2004 йилда Фабио Капелло ушбу натижага эриша олган.

Ушбу мусобақанинг 2-турини "Ювентус" 29 октябрь куни "Барселона"га қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)