Пирс Морган: "Арсенал" барибир чемпион бўлади"

Телебошловчи ва "Арсенал" мухлиси Пирс Морган "Манчестер Сити"га қарши мағлубият (1:2)дан кейин ҳам Лондон жамоаси чемпион бўлишига ишонмоқда.

Маълум бўлишича, "шаҳарликлар" "тўпчилар"дан 3 очко ортда бормоқда ва яна бир захира ўйинига эга. Морган ижтимоий тармоқда АПЛ жадвалини эълон қилиб, вазиятга ўз муносабатини билдирди.

"Хўш, “Арсенал” ҳали ҳам пешқадам ва барибир лигада ғолиб бўлади. “Сити” ҳамон иккинчи ўринда. "Юнайтед" эса ҳали ҳам аҳамиятсиз.

“Ливерпуль” ўтган мавсумга нисбатан икки баробар ёмон, “Челси” ҳали ҳам фойдасиз, “Тоттенхэм” (18-ўринда) эса лигани тарк этади", — деб ёзди Морган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!