Питер Хюистра: Эртага хатосиз ўйнаш ва ютиш учун интиламиз

Осиё Чемпионлар лигасининг чорак финал учрашувида "Персеполис" ва "Пахтакор" клублари ўзаро қарама-қарши келади. Ушбу беллашувдан олдинги матубот анжуманида "шерлар" мураббийи Питер Хюистра иштирок этди. Бу ҳақда, "Пахтакор" матбуот хизмати хабар берди.

"Барчага хайрли кун! Бизни жуда ҳам кескин ўйин кутмоқда, дейиш мумкин. Биз энг яхши 4 клуб орасидамиз, "Персеполис" жуда кучли рақиб. Шунга қарамасдан, ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишимизга ишонамиз, мақсадимиз ҳам шу.

Шундай бўлиши ҳам мумкин. Ҳаммаси ўйиннинг қандай бошланишидан келиб чиқади, учрашувнинг аҳамияти юқори. Стартда футболчилар ўзларини қандай тутишларига кўп нарса боғлиқ. Қандай ҳимояланиш ёки вазиятларни кўра олиш каби кичик деталлар ҳам натижага таъсир қилиши мумкин. Ҳаммасини эртага кўрамиз. Унда сен барчасини тўғри қилишинг керак, тўпга тайёр бўлишинг ва ютишга уринишинг керак. Шу сабаб футболчиларнинг майдонда очиқ жойларни кўра олиши, қарорларни тўғри қабул қила олиши кўп нарсани ҳал қилади. Бу баҳсни ютишга уриниш керак, бошқа йўл ҳам йўқ. Бу чорак финал ва унда ҳар бир клуб йўлини давом эттиришни истайди.

Рақибнинг икки йил аввал финалда ўйнагани эртага устунлик беради, деб ўйламайман. Бу муҳим беллашув, бизнинг жамоа таркибида терма жамоада ўйнаган 11-12 нафар ўйинчи бор, улар жаҳон чемпионатлари саралашларида ва умуман катта босимдаги ўйинларда иштирок этган. Бу борада тажрибага эгалар. Футболчиларимиз улардан нима талаб қилаётганимизни яхши ҳис қилишмоқда  ва ўйин давомида вазиятни ўзгартириш учун қандай ҳаракатланишни билишади. Шу сабаб, "Персеполис"да устунлик бор, деб ўйламайман. Эртага VAR хизматидан фойдаланилади, бу ҳам қизиқарли тажриба бўлади. Футболчилар учун ҳам, ҳакамлар учун ҳам бу эсда қоларли бўлади.

Бу каби турнирларда ҳар 3 кунда ўйин ўтказганда футболчиларда чарчоқ бўлиши табиий. Кимдир қўшимча бўлимларда иштирок этади, кимдир қийин ўйинларни ўтказади. Футболчиларни организмида ҳам ўзгаришлар юзага келади чарчоқ сабаб. Муҳими эса, бундан чиқиб кета олиш зарур. Бу ҳолатларда ўйинчилар қўшимча имкониятларини ҳам ишга солишлари керак. Биз ҳам жиддий муаммоларга дуч келдик. Пандемик вазият сабаб учта босқичдан иборат жисмоний тайёргарлик устида ишлашимизга тўғри келди. Уларни тетикроқ қилишга уриндик ва улар ҳозир яхши ҳолатда, деб айтишим мумкин. Эртага бу борада янада яхшироқ бўлишга интиламиз," - деди Хюистра.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!