Платини: VAR - футболни ўлдиради
Ads

УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини видеотакрорлар тизимини (VAR) танқидий баҳолади.

“Видеотакрорлардан фақатгина тўп чизиқни кесиб ўтган ёки ўтмаганини аниқлашда ёки ўйиндан ташқари ҳолатни билишда фойдаланиш мумкин. Чунки, бу ҳолатлар аниқ фактларга асосланади. Лекин қолган вазиятлар...Бу янгиликлар футболни ўлдиради. Бу Формула-1 ва велоспортда аллақачон ўз исботини топди. Биз ҳакамларнинг ишини ўлдиряпмиз”, - дейди Платини.