Почеттино бир футболчига чиқиш эшигини кўрсатиб қўйди

L'Equipe нашрининг маълум қилишича, “Пари Сен-Жермен” раҳбарияти истеъдодли ҳимоячи Колин Дагбани сотиб юборадиган бўлди.

23 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача имзоланган бўлса ҳам, бош мураббий Маурисио Почеттино бу ўйинчига ишонч билдирмаслигини маълум қилганидан кейин у кетишга мажбур бўлмоқда.

Париж клуби бош мураббий рад этган бу ўйинчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Колин Дагба жорий мавсумда Франция чемпионати ва мамлакат кубоги доирасида жами беш маротаба майдонга тушиб, битта голли пас оширди. Бу ҳимоячига Англия премьер-лигасидан қизиқишлар бўлаётгани айтилмоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!